E’lonlar

ҚЎҚОН ШАҲРИДАГИ РЕНОВАЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ ДОИРАСИДА ЕР УЧАСТКАЛАРИГА БЎЛГАН ИЖАРА ҲУҚУҚИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА МУСТАҚИЛ БАҲОЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ТАНЛАБ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

Э Ъ Л О Н!

“Фарғона Инвест компанияси” АЖ Фарғона вилояти ҳокимининг:

— 2026 йил 3 июлдаги 329-11-0-Q/26-сон;

— 2026 йил 15 июлдаги 347-11-0-Q/26-сон;

—2026 йил 14 августдаги 397-11-0-Q/26-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Қўқон шаҳрида амалга оширилаётган реновация лойиҳалари доирасида ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқининг бозор қийматини аниқлаш бўйича мустақил баҳолаш ташкилотларини энг яхши таклифларни танлаш асосида саралаб олишни эълон қилади.

Мазкур қарорларда реновация асосида замонавий кўп квартирали турар-жой мажмуаларини барпо этиш ишларини ташкил этиш вазифаси “Фарғона Инвест компанияси” АЖ зиммасига юклатилган.

БАҲОЛАШ ОБЪЕКТЛАРИ

Танлов қуйидаги реновация ҳудудлари бўйича амалга оширилади:

1-ЛОТ. Фарғона вилояти ҳокимининг 329-11-0-Q/26-сон қарори билан белгиланган Қўқон шаҳридаги реновация ҳудудлари, жумладан:

Толзор ва Истиқлол МФЙлари — А.Темур, Тошҳовуз ва Тўққизбулоқ кўчалари кесишмаси;

Туркистон МФЙ — А.Чархий кўчаси.

Мазкур ҳудудларда қарор иловасига мувофиқ 22 та кўп квартирали уй-жой қурилиши назарда тутилган.

2-ЛОТ. Фарғона вилояти ҳокимининг 347-11-0-Q/26-сон қарори билан белгиланган Қўқон шаҳридаги:

Тўғонбоши МФЙ — Имом Ал-Бухорий кўчаси;

Ғиштли масжид МФЙ — Гузар кўчаси;

Ғишткўприк МФЙ — Сарбоз кўчаси;

Ғалаба қўл МФЙ — Сарбоз ва Х.Додхоҳ кўчаларидаги реновация ҳудудлари.

Қарор иловасида ушбу ҳудудларда жами 16 та янги кўп квартирали турар-жой биноси қурилиши кўзда тутилган.

3-ЛОТ. Фарғона вилояти ҳокимининг 397-11-0-Q/26-сон қарори билан белгиланган:

Қўқон шаҳри, “Нонвойликгузар” МФЙ, Янги Чорсу кўчаси, 211-уй ва унга тегишли реновация ҳудуди.

Қарор иловасига мувофиқ мазкур ҳудуднинг ер майдони 0,80 гектар бўлиб, мавжуд 211-сонли икки қаватли уй ўрнида янги турар-жой қурилиши назарда тутилган.

БАҲОЛАШ ХИЗМАТИНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАСИ

Мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан:

— реновация лойиҳаси амалга ошириладиган ер участкалари бўйича тақдим этилган ҳуқуқий, кадастр ва шаҳарсозлик ҳужжатлари ўрганилиши;

— баҳолаш объектининг жойлашуви, майдони, функционал вазифаси, шаҳарсозлик параметрлари ва бозор омиллари таҳлил қилиниши;

— ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқининг бозор қиймати амалдаги баҳолаш стандартлари ва қонунчилик талабларига мувофиқ аниқланиши;

— ҳар бир баҳолаш объекти бўйича белгиланган тартибда расмийлаштирилган баҳолаш ҳисоботи тайёрланиши;

— заруратга кўра баҳолаш натижалари бўйича “Фарғона Инвест компанияси” АЖга тегишли тушунтириш ва асослантирувчи маълумотлар тақдим этилиши лозим.

ТАНЛОВДА ИШТИРОК ЭТИШ ТАЛАБЛАРИ

Танловда баҳолаш фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган резидент баҳолаш ташкилотлари иштирок этиши мумкин.

Иштирокчи қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  1. баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларга эга бўлиши;
  2. штатда тегишли малака ва профессионал тажрибага эга баҳоловчилар мавжуд бўлиши;
  3. кўчмас мулк, ер участкалари ёки ерга бўлган ҳуқуқларни баҳолаш бўйича амалий тажрибага эга бўлиши;
  4. белгиланган муддатларда сифатли баҳолаш ҳисоботини тайёрлаш имкониятига эга бўлиши;
  5. манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлмаслиги ҳамда баҳолаш жараёнида мустақиллик ва холислик тамойилларига риоя этиши шарт.

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

Танловда иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  1. ташкилот раҳбари томонидан имзоланган танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
  2. ташкилот тўғрисида умумий маълумот ва давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  3. баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи амалдаги ҳужжатлар;
  4. баҳолаш ишларига жалб этиладиган мутахассислар ва уларнинг малакаси тўғрисида маълумот;
  5. ўхшаш объектлар бўйича бажарилган баҳолаш ишлари ва иш тажрибаси тўғрисида маълумот;
  6. баҳолаш хизматини бажаришнинг аниқ муддати кўрсатилган таклиф;
  7. ҳар бир лот ёки объект бўйича тижорат (нарх) таклифи;
  8. зарур ҳолларда буюртмачи томонидан сўраладиган бошқа тасдиқловчи ҳужжатлар.

ТИЖОРАТ ТАКЛИФИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБ

Таклиф этилаётган хизмат қийматида баҳолаш ҳисоботини тайёрлаш билан боғлиқ барча харажатлар, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисобга олинган бўлиши лозим.

Иштирокчилар битта, бир нечта ёки барча лотлар бўйича алоҳида нарх таклифини тақдим этишлари мумкин.

ЭНГ ЯХШИ ТАКЛИФНИ АНИҚЛАШ

Келиб тушган таклифлар “Фарғона Инвест компанияси” АЖ томонидан қуйидаги асосий мезонлар бўйича кўриб чиқилади:

— иштирокчининг малакаси ва профессионал салоҳияти;

— ўхшаш объектларни баҳолаш бўйича иш тажрибаси;

— ишларни бажариш муддати;

— тақдим этилган нарх таклифининг мақбуллиги;

— баҳолаш ишларини сифатли ва белгиланган муддатда бажариш имконияти.

Энг паст нарх таклифининг ўзи автоматик равишда ғолиб деб топиш учун асос ҳисобланмайди. Ғолиб иштирокчининг малакаси, тажрибаси, хизмат кўрсатиш муддати ва нарх таклифини комплекс баҳолаш натижаси бўйича аниқланади.

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Таклифлар ёпиқ конвертда қоғоз шаклида ёки белгиланган электрон манзилга PDF форматда тақдим этилади.

Ҳар бир электрон файл номи ҳужжат мазмунини аниқ ифодалаши лозим.

ҚЎШИМЧА ШАРТЛАР

“Фарғона Инвест компанияси” АЖ зарурат туғилганда иштирокчилардан тақдим этилган ҳужжатлар юзасидан қўшимча маълумот ва тушунтиришлар сўраш ҳуқуқига эга.

Танлов натижалари бўйича энг яхши таклифни тақдим этган баҳолаш ташкилоти билан белгиланган тартибда баҳолаш хизматларини кўрсатиш шартномаси тузилади.

Танловда иштирок этиш билан боғлиқ барча харажатлар иштирокчининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳужжатларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2026 йил “16” сентябр куни соат 18:00 га қадар.

Белгиланган муддатдан кейин тақдим этилган ёки талаб этиладиган ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган таклифлар танлов доирасида кўриб чиқилмаслиги мумкин.

Ташкилот: “Фарғона инвест компанияси” АЖ Манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Эко шаҳар, “Farg‘ona Expo” халқаро кўргазмалар маркази, 2-қават, 10-хона Телефонлар: +998 90 301-30-31, +998-91 776-00-10

Электрон почта: fargonainvestuz@gmail.com Расмий веб-сайт: fargonainvest.uz

← Barcha e’lonlar