E’lonlar

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА «ТАЙЁР ПАКЕТ» ЛОЙИҲАЛАРИ БЎЙИЧА ЛОЙИҲАЛАШ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ТАНЛАБ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА

ЭЪЛОН!

«Фарғона инвест компанияси» АЖ Вазирлар Маҳкамасининг 151-сон қарори, Президентнинг ПҚ–252-сон қарори, 2026 йил 28 августдаги ПФ–177-сон Фармони ҳамда Фарғона вилояти ҳокимининг тегишли қарорлари асосида «Тайёр пакет» ҳудудлари учун мастер режа, бош режа ечимлари, архитектура концепцияси ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича лойиҳалаш ташкилотларини энг яхши таклифлар асосида танлаб олишни эълон қилади.

АСОСИЙ ЛОЙИҲАЛАШ ИШЛАРИ

— ҳудудни комплекс ўрганиш ва лойиҳа олди изланишларини амалга ошириш;
— мастер режа ва бош режа ечимларини ишлаб чиқиш;
— функционал зоналаштириш ва асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни белгилаш;
— турар-жой, ижтимоий ва хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш;
— транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ободонлаштириш ечимларини ишлаб чиқиш;
— архитектура концепцияси, эскиз ва ишчи лойиҳаларни тайёрлаш;
— лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертиза жараёнида кузатиб бориш.

ИШТИРОКЧИЛАРГА ТАЛАБЛАР

Танловда қонунчиликда белгиланган тартибда лойиҳалаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга резидент ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

Иштирокчи:
— малакали архитектор ва муҳандисларга;
— тегишли техник ва кадрлар салоҳиятига;
— мастер режа, кўп квартирали турар-жой ёки комплекс қурилиш лойиҳалари бўйича тажрибага;
— бажарилган ишлар портфолиосига эга бўлиши лозим.

ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

  1. Танловда иштирок этиш тўғрисида ариза;
  2. Давлат рўйхатидан ўтганлик ва лойиҳалаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  3. Асосий мутахассислар тўғрисида маълумот;
  4. Ўхшаш лойиҳалар портфолиоси;
  5. Ишларни бажариш календар режаси;
  6. Қисқача архитектура-шаҳарсозлик концепцияси;
  7. Ҳар бир лот бўйича тижорат (нарх) таклифи.

Иштирокчилар битта, бир нечта ёки барча лотлар бўйича таклиф киритишлари мумкин.

БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ

Таклифлар ташкилотнинг малакаси, тажрибаси, мутахассислар салоҳияти, портфолиоси, архитектура-шаҳарсозлик ёндашуви, ишларни бажариш муддати ва нарх таклифи асосида комплекс баҳоланади.

Энг паст нарх таклифининг ўзи ғолибни аниқлаш учун асос ҳисобланмайди.

ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ

Таклифлар ёпиқ конвертда ва/ёки электрон почта орқали PDF форматда тақдим этилади.

Охирги муддат:
2026 йил « 21 » сентябрь, соат 18:00 га қадар.

Ташкилот: «Фарғона инвест компанияси» АЖ
Манзил: Фарғона шаҳри, Эко шаҳар, «Farg‘ona Expo» халқаро кўргазмалар маркази, 2-қават, 10-хона
Телефон: +998 91 776-00-10
E-mail: fargonainvestuz@gmail.com
Веб-сайт: fargonainvest.uz

← Barcha e’lonlar