




Учрашув давомида Фарғона водийсида мевали дарахт боғлари кенг майдонларни эгаллагани ва шу муносабат билан қишлоқ хўжалигида қўлланиладиган кимёвий препаратларга бўлган эҳтиёж юқори экани таъкидланди. Хусусан, зараркунандаларга қарши инсектицидлар ҳамда ўсимлик касалликларига қарши фунгицидлар ишлаб чиқариш лойиҳасини Фарғона вилоятида амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида мазкур лойиҳани амалга ошириш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.