






Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 151-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудий инвестиция лойиҳаларини самарали бошқариш мақсадида кенг қамровли семинар-кенгаш ташкил этилди.
Тадбирда Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ — вилоят Молия бошқармаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси (Архитектура), Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси ҳамда «Farg‘ona Invest Kompaniyasi» вакиллари иштирок этди. Шунингдек, учрашувда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда «Toshkent Invest Kompaniyasi» мутасаддилари қатнашди.